Дунёда коронавирусдан касалланиш ҳолатлари сони 10 миллиондан ошди

Якшанба куни бутун дунё бўйлаб коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари сони 10 миллиондан ошди. Жонс Ҳопкинс Университети ҳам, Worldometer портали ҳам шу ҳақда маълум қилган. Унга кўра, вирус шу вақтгача 500 мингдан ортиқ кишини ҳаётдан олиб кетган, 5 миллиондан ортиқ бемор соғайиб чиққан.

Коронавирусга чалиниш ва ундан ўлим ҳолатлари бўйича АҚШ дунёда 1-ўринда турибди – 2,596 миллиондан ошиқ зарарланиш ҳолати ва 128 мингдан кўпроқ ўлим. Кейинги ўринни 1,315 миллион ҳолат ва 57 мингдан кўпроқ ўлим ҳолати билан Бразилия эгаллаб турибди. Касалланиш ҳолатлари сони бўйича 3-ўринни Россия 627 мингдан кўпроқ ҳолат билан банд этган. Аммо Россияда ўлим ҳолатлари сони нисбатан кам - 9073 бемор вирус қурбонига айланган. Кейинги ўринларда Ҳиндистон (500 мингдан ортиқ) ва Буюк Британия (300 мингдан ортиқ) жойлашган. 

Портал маълумотларига кўра, дунёда коронавирусдан ўлим даражаси 1 миллион кишидан 64,2 нафарга, АҚШда 387 нафарга, Бразилияда эса 269 нафарга етди.

Маълумот учун, сўнгги икки ой ичида дунёда касалланиш ҳолатлари сони 1 миллиондан 10 миллионга чиқди. Касаллик дунёга тарқалиши бошланган вақтдан (январь ойи охири) умумий кўрсаткич 1 миллионга етиши учун (апрель ойи боши) уч ярим ой вақт кетганди.



Категория: DUYNO XABARLARI
Просмотров: 70 | Рейтинг: 0.0/0

Похожие материалы

ПРОФИЛЬ
Время: 10:57
Добро Пожаловать, Гости
 
Логин:
Пароль:
Copyright © MP3LAR.COM 2016-2020 | Все права защищены | Реклама | Мы не несём ответственности за содержание. | Бесплатные произведения предназначены исключительно для предварительного ознакомительного прослушивания. Использование материалов сайта возможно только с письменного разрешения Администрации. |