Эрдўған Францияни ирқчи мамлакат деб атади
9 декабр куни Парижда «ПСЖ» ва «Истанбул» жамоалари ўртасидаги учрашув бошида ирқчилик можароси юзага келиб, ўйин 16-дақиқада тўхтатилди. Тўртинчи ҳакам Себастьян Колтеску ирқчилик руҳидаги сўзни ишлатгач, турклар жамоаси майдонни ташлаб кетди.Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Чемпионлар лигаси доирасида «Пари Сен-Жермен» (ПСЖ) ва «Истанбул» жамоалари ўртасидаги учрашувда ҳакамнинг ирқчилик руҳида айтган сўзлари замонавий Францияда ирқчилик қанчалик кучли эканлигини кўрсатишини айтди. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар бермоқда. «Бундай муносабатни кечириб бўлмайди. Биз ҳали ҳам Франция ирқчилик иддаоси ва ҳаракатлари кучайиб бораётган мамлакатга айланди деган фикрдамиз», — деди Эрдўған. 9 декабр куни Парижда «ПСЖ» ва «Истанбул» жамоалари ўртасидаги учрашув бошида ирқчилик можароси юзага келиб, ўйин 16-дақиқада тўхтатилди. Тўртинчи ҳакам Себастьян Колтеску ирқчилик руҳидаги сўзни ишлатгач, турклар жамоаси майдонни ташлаб кетди. Версиялардан бирига кўра, Колтеску Вебони «қора» деб атаган, шундан кейин «Истанбул» форварди Демба Ба реферининг олдига чопиб келган ва кескин норозилик билдирган. Бошқа версияга кўра, Колтеску Бани ҳақоратлаган ва уни «қора йигит» деб атаган, Ба ва Вебо унинг бу ҳаракатига норозилик билдиришган. Якунда бош ҳакам Овидиу Хацеган мураббийга баҳслашув учун қизил карточка кўрсатган. | |
Категория: DUYNO XABARLARI | |
Просмотров: 534 | |
Похожие материалы
SHOU-BIZNES habarlari [676] |
MP3 PREMYERA [166] |
MP3 AUDIO ALBOM [5] |
MUNAJIMLAR BASHORATI [63] |
MAXALLIY YANGILIKLAR [378] |
DUYNO XABARLARI [437] |
BOLLEWOOD XABARLARI [8] |
SPORT YANGILIKLARI [289] |
KINO YANGILIKLARI [92] |
YULDUZLAR HAQIDA (HAYOTI) [29] |
MOBILE ALOQA KOMPANIYALARI [48] |
SOG'LIK (SIXAT-SALOMATLIK) [43] |
HAYOTIY HIKOYALAR [6] |
MAZMUNLI SO'ZLAR [0] |
DOLZARB MAVZU [21] |
TEXNOLOGIYA [171] |
SEVGI DUNYOSI [26] |
FOTO TAQDIMOT [4] |
FIKR MULOXAZA [119] |
TANQID va TAXLIL [10] |
INTERNET TARMOG'I [35] |
SAYT YANGILIGI [1] |
TANLOVLAR [5] |
SMS SHERLAR [13] |
AVTO OLAM [61] |
TURFA OLAM [5] |
BILASIZMI? [14] |










Добро Пожаловать, Гости
