Ким Кардашян илк бор Форбес талқини бўйича дунёнинг енг бадавлат инсонлари рўйхатидан ўрин олди

40 ёшли модел ва телеюлдузнинг исми Форбес журналининг сайёрадаги енг бадавлат кишилар рўйхатига биринчи марта киритилди. Бу ҳақда Ҳелло нашри хабар беради.

Журнал томонидан 1987-йилдан буён тузиб келинадиган йиллик рейтинг 2021-йилнинг 6-апрел куни еълон қилинган. Кардашяннинг молиявий аҳволини 1 миллиард доллар деб баҳолаган експертлар 2020-йилнинг октабрида

унинг активлари 780 миллион доллар бўлганини қўшимча қилган.
Ким бундай даромадга йилига 10 миллион доллар олиб келган Кеепинг Уп Wитҳ Тҳе Кардашианс реалити-шоуси ва Инстаграм саҳифасидаги реклама постлари сабаб ега бўлган. Aммо маблағнинг катта қисми унинг шахсий брендлари ККW Беаутй ва Скимс ортидан келган. Бугунги кунда Скимс 500 миллион долларга баҳоланади, ундаги Кимнинг улуши еса 225 миллионни ташкил қилади. Яна 200 миллион долларга еса ККW Беаутй аксияларининг бир қисмини сотганидан кейин еришган. Експертлар Канйе Уест билан ажрашиш жараёни якунига йетмагунича моделнинг молиявий аҳволи юқори даражада бўлишини таъкидлаган. Жуфтликнинг умумий мол-мулкни қандай бўлишиши ҳақида еса ҳозирча маълумот йўқ. 2020-йилнинг апрелида Ким Кардашяннинг 22 ёшли синглиси Кайли Женнер Форбес рейтингига кўра, енг ёш миллиардер деб топилган, аммо кейинроқ моделнинг бойлиги қайтадан баҳоланиб, уни миллиардер деб атамасликка қарор қилинган.
2020-йилнинг ёзида Ким норасмий равишда миллиардер мақомига ега бўлган. Июн ойида Cотй компанияси Кимнинг ККW Беаутй брендининг 20 фоиз аксиясини 200 миллион долларга сотиб олишга қарор қилган. Финанcиал Тимес газетаси Кардашяннинг бизнесининг умумий нархи 1 миллиард доллардан иборатлигини маълум қилган. Кардашян хоним бренднинг асосий раҳбари бўлиш ва унинг ривожланиш стратегиясини танлаш ҳуқуқини сақлаб қолган.


Категория: SHOU-BIZNES habarlari | Теги: Форбес, Ким Кардашян, бадавлат
Просмотров: 1539 | Рейтинг: 0.0/0

Похожие материалы

ПРОФИЛЬ
Время: 09:09
Добро Пожаловать, Гости
 
Логин:
Пароль:
Copyright © MP3LAR.COM 2016-2021 | Все права защищены | Реклама | Мы не несём ответственности за содержание. | Бесплатные произведения предназначены исключительно для предварительного ознакомительного прослушивания. Использование материалов сайта возможно только с письменного разрешения Администрации. |