Тошкентда мактаблардан техника ўғирлаш билан шуғулланган гуруҳ аъзолари қўлга олинди

2021 йилнинг 17 январь куни Тошкент шаҳри Бектемир туманида жойлашган умумий ўрта таълим мактаби директори 56 ёшли Н.К. Бектемир тумани ИИО ФМБга ариза билан мурожаат қилган, деб хабар бермоқда ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти.

У мактаб биносидаги ўқитувчилар хонасида турган, давлат томонидан мактаб учун ажратилган жами 17 дона Корея Республикасида ишлаб чиқарилган “Jooyon” русумли компьютер техникалари ва уларнинг эҳтиёт қисмлари номаълум шахслар томонидан ўғирлангани ҳақида хабар берган.

Мазкур ҳолат юзасидан Бектемир тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан номаълум шахсга нисбатан Жиноят кодекснинг 169-моддаси 2-қисми “б, в, г” (ўғрилик) бандлари билан жиноят иши қўзғатилган. 

Олиб борилган тергов-тезкор ҳаракатлари натижасида ушбу жиноятни психотроп моддалар таъсирида 29 ёшли Д.О., 20 ёшли Н.А. ва 26 ёшли Б.Т. содир этганликлари аниқланган ҳамда улардан компьютер мосламалари ашёвий далил тариқасида ҳужжатлаштириб олинган. 

Олиб борилган дастлабки тергов давомида ушбу жиноий гуруҳ Тошкент шаҳрининг бошқа туманларида жойлашган умумий ўрта таълим мактабларида ҳам ўғрилик жиноятини содир этганликлари аниқланган.

Дастлабки тергов жараёнида мазкур жиноят ишида Д.О., Н.А. ва Б.Т.га нисбатан Жиноят кодекснинг 169-моддаси 2-қисми “б, в, г” бандлари, 169-моддаси 3-қисми “а” банди билан айб эълон қилиниб,  уларга  нисбатан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси  қўлланилган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда, дейилади маълумотда.



Категория: MAXALLIY YANGILIKLAR
Просмотров: 285 | Рейтинг: 0.0/0

Похожие материалы

ПРОФИЛЬ
Время: 07:40
Добро Пожаловать, Гости
 
Логин:
Пароль:
Copyright © MP3LAR.COM 2016-2021 | Все права защищены | Реклама | Мы не несём ответственности за содержание. | Бесплатные произведения предназначены исключительно для предварительного ознакомительного прослушивания. Использование материалов сайта возможно только с письменного разрешения Администрации. |