Қурбон ҳайитининг биринчи куни 31 июлга тўғри келиши маълум қилинди

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати Зулҳижжа ойи қачондан бошланиши ҳақида маълумот берди.

Миср Араб Республикасидаги “Дорул Ифто” фатво ҳайъати томонидан ҳижрий 1441 йил Зулҳижжа ойининг биринчи куни милодий йил ҳисоб бўйича 2020 йил 22 июль кунига тўғри келаётгани эълон қилинди. 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати хабарига кўра, шу муносабат билан Саудия Арабистонида ҳаж ибодатини адо этаётганлар чекланган ададдаги маҳаллий зиёратчилар 2020 йил 30 июль, арафа куни Арафот тоғида жам бўладилар.

“2020 йил 31 июль, жума куни эса Зулҳижжа ойининг 10-куни бўлиб, Ислом оламидаги энг улуғ байрам Ийдул-Азҳо – Қурбон ҳайитининг биринчи куни бўлади, инша Аллоҳ”, - дейилади хабарда.



Категория: MUNAJIMLAR BASHORATI
Просмотров: 86 | Рейтинг: 0.0/0

Похожие материалы

ПРОФИЛЬ
Время: 14:26
Добро Пожаловать, Гости
 
Логин:
Пароль:
Copyright © MP3LAR.COM 2016-2020 | Все права защищены | Реклама | Мы не несём ответственности за содержание. | Бесплатные произведения предназначены исключительно для предварительного ознакомительного прослушивания. Использование материалов сайта возможно только с письменного разрешения Администрации. |