2015 йилда .uz ҳудудидаги деярли 500 сайт хакерлар томонидан ҳужумга учраган


3 февралда чоп этилган Ўзбекистон Ахборот хавфсизлигини таъминлаш марказининг маърузасида 2015 йилда .uz домен ҳудудидаги 493 та сайт хакерлар ҳужумига учрагани айтилди.
"2015 йилда Марказ томонидан uz домен ҳудудидаги 493 та веб-сайт билан боғлиқ ахборот хавфсизлиги бўйича 40 та ҳолат ўрганилган", деб айтилмоқда Тошкентда бўлиб ўтган киберхавфсизлик бўйича анжуманда тарқатилган маърузада.
Маъруза муаллифларининг аниқлашича, кўпчилик бузиб кирилган веб-сайтлар контентни бошқариш тизими WordPress (68 фоиз) ва CMS Joomla (23 фоиз)дан фойдаланиб яратилган.

Ҳужумлар оқибатида 95 та сайтда бош саҳифа ўзгартирилган (deface), бундай ҳужумлар умумий ҳужумларнинг 19,2 фоизини ташкил қилган, 389 та сайтнинг файл тизимига берухсат кирилган (78,9 фоиз), 4 та сайтда (0,8 фоиз) фишинг контент ва 5 та сайтда (1,1 фоиз) қонунга зид контент (шафқатсизлик ҳаракатлари акст этган материаллар) ўрнатилган.
"Кўпчилик ҳолларда сайт эгалари уларга тегишли сайтнинг хавфсизлигига етарлича эътибор бермайдилар. Буни бузилган сайтларнинг асосий қисми контентни бошқаришнинг эски тизимлари ҳамда заиф плагин, модул ва CMS кенгайтмаларидан фойдаланишлари тасдиқлайди", дейилмоқда маърузада.
Сайтларнинг бузилишининг кенг тарқалган яна бир сабаби сайтлар яратувчилари аввал зарарланган компонентлар ва шаблонлардан фойдаланишлари ҳисобланади.
2015 йил натижаларига кўра, uz домен ҳудудида 25560 та фаол домен қайд этилган, бу кўрсаткич 2014 йилдагидан 24 фоиз кўпроқ бўлган.
Ахборот хавфсизлигини таъминлаш маркази 2013 йилда яратилган ва Ўзбекистон ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳузурида фаолият юритади. Унинг вазифаларига Ўзбекистон давлат идоралари ахборот тизимлари ва ресурслари хавфсизлиги сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, интернетнинг миллий сегментида ахборот хавфсизлигида кўнгилсиз воқеаларнинг олдини олиш масалаларида халқаро миқёсдаги ҳамкорлик киради.


Категория: INTERNET TARMOG'I | Теги: деярли, хакерлар ҳужуми, .uz ҳудудид, 500 сайт, 2015 йил
Просмотров: 1298 | Рейтинг: 0.0/0

Похожие материалы

ПРОФИЛЬ
Время: 15:10
Добро Пожаловать, Гости
 
Логин:
Пароль:
Copyright © MP3LAR.COM 2016-2024 | Все права защищены | Реклама | Мы не несём ответственности за содержание. | Бесплатные произведения предназначены исключительно для предварительного ознакомительного прослушивания. Использование материалов сайта возможно только с письменного разрешения Администрации. | Сделать бесплатный сайт с uCoz