Абитуриент-2014: давлат тест маркази огоҳлантиради

Ҳадемай юртимиздаги олий ўқув юртларига ҳужжатларни қабул қилиш жараёни бошланади. ОЎЮга кириш иштиёқида юрган ёшлар ҳозирдан тайёргарликни бошлаб юборишган. Вазиятдан унумли фойдаланишга қарор қилган “учар” кимсалар абитуриентлар учун сохта қўлланмаларни кўпайтириб пуллаш илинжида бўлишади. Улар томонидан чув туширилган йигит-қизлар кўп ҳолларда талабалик бахтидан мосуво бўлишади.  

ҚАЛЛОБЛАРГА ЧУВ ТУШМАСЛИК УЧУН ЭСА...

Ёшларнинг вақтини тежаш, уларнинг билимларини мустаҳкамлаш истагида Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги  Давлат тест маркази қатор йўналиш ва фанлардан тест саволларини тайёрлади.


2014/2015 ўқув йилида Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасалари, олий ҳарбий таълим муассасалари, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари (Академик лицей ва Касб-ҳунар коллежлари)га кирувчилар таълим йўналишлари бўйича тест синовига тайёргарлик кўриш учун, педагог ходимлар малака тоифаси олишда мутахассислик фанларидан тайёргарлик кўриш учун диагностик тест тизими йўлга қўйилди.

Эндиликда барча хоҳловчилар танлаган йўналишлари бўйича ўзларини тест топшириш орқали билим даражаларини синаб боришлари мумкин. Бунинг учун эса қуйидаги талабларга риоя қилинса кифоя.

ТАЛАБЛАР ҚАНДАЙ?

БИРИНЧИДАН, бунинг учун танланган таълим йўналиши бўйича тест саволлари китоблари ва миқдори буюртма қилинса бас.

ИККИНЧИДАН, Давлат тест маркази томонидан буюртма асосида тест материаллари (саволлар китоблари ва жавоблар варақалари) тайёрланади ҳамда белгиланган муддатда белгиланган манзилга жўнатилади.

БУ НИМА БЕРАДИ?

Абитуриент тест синови орқали нафақат ўз билимини синаб кўради, балки саволлар китоби ва жавоблар варақаси билан ишлаш кўникмасини ривожлантириш имкониятига эга бўлади.

НАРХИ ҚАНЧА?

1 дона саволлар китоби ва жавоблар варақаси нархи: олий, олий ҳарбий таълим муассасаларига кирувчилар учун - 9610 сўм;

таълим муассасалари педагог ходимлари учун - 9610 сўм;

ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларига кирувчилар учун - 4805 сўм.

ДИҚҚАТ!!!

Тест саволлар китоблари ва жавоблар варақаларини олиш бўйича қаерга мурожаат қилиш мумкинлиги ҳақидаги тўлиқ маълумотлар билан "Даракчи" газетасининг кеча, яъни 17 апрел куни сотувга чиққан 12-сонида танишиш мумкин.

 



Категория: MAXALLIY YANGILIKLAR | Теги: Давлат тест маркази, Абитуриент-2014
Просмотров: 1928 | Рейтинг: 0.0/0

Похожие материалы

ПРОФИЛЬ
Время: 02:41
Добро Пожаловать, Гости
 
Логин:
Пароль:
Copyright © MP3LAR.COM 2016-2024 | Все права защищены | Реклама | Мы не несём ответственности за содержание. | Бесплатные произведения предназначены исключительно для предварительного ознакомительного прослушивания. Использование материалов сайта возможно только с письменного разрешения Администрации. | Сделать бесплатный сайт с uCoz