Кейинги ҳафтадан Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати 5-7 даражага совиб, ёғингарчиликлар кузатилади


Навбатдаги ҳафта аввалидан Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида қисқа муддатли ёмғирлар қайд этилиб, ҳаво ҳарорати ўртача 5-7 даражага пасаяди. Бу ҳақда Ўзбекистон Гидрометеорология маркази хабар берди.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятиларида 3-5 октябрь кунлари ўзгарувчан об-ҳаво кузатилиб, айрим туманларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин. 3-4 октябрдаги ҳаво ҳарорати кечаси 10-15, кундузи 25-30 даража атрофида бўлади. 5-6 октябрга келиб эса кечаси 7-12, кундузи 18-23 даражагача илиқ бўлади. 
Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳам тахминан шундай ҳарорат кузатилади. Бироқ синоптиклар ушбу вилоятларда ёғингарчиликлар бўлишини маълум қилмади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳам келгуси ҳафта аввали ёғингарчиликларсиз ўтиши кутилмоқда. 3-5 октябрда ҳаво ҳарорати кечаси 10-15 даража, кундузи 25-30 даража атрофида бўлади. 5-6 октябрдан эса кечаси 7-12, кундузи 20-25 даража атрофида бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида 4-6 октябрь кунлари кундузги ҳарорат 15-20, кечкиси 5-10 даражага қадар пастлаши кутилмоқда. 
Шунингдек, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида 5-6 октябрдаги ҳаво ҳарорати кундузи 22-27, кечаси 8-13 даража атрофида бўлиши башорат қилинди. Ушбу ҳудудларда ёғингарчиликлар ҳақида хабар қилинмади.
Мамлакатимизнинг тоғли ҳудудларида 3-5 октябрь кунлари ёғингарчиликлар эҳтимоли баланд. Ҳарорат 3-4 октябрь кечаси 7-12, кундузи 17-22 даража, 5-6 октябрь кунлари эса кечаси 3-8, кундузи 11-16 даража атрофида илиқ бўлади.


Категория: MAXALLIY YANGILIKLAR | Теги: ёғингарчиликлар кузатилади, Ўзбекистон, Кейинги ҳафта, совиб, 5-7 даража, ҳаво ҳарорати
Просмотров: 1291 | Рейтинг: 0.0/0

Похожие материалы

ПРОФИЛЬ
Время: 04:21
Добро Пожаловать, Гости
 
Логин:
Пароль:
Copyright © MP3LAR.COM 2016-2024 | Все права защищены | Реклама | Мы не несём ответственности за содержание. | Бесплатные произведения предназначены исключительно для предварительного ознакомительного прослушивания. Использование материалов сайта возможно только с письменного разрешения Администрации. | Сделать бесплатный сайт с uCoz