Ўзбекистондаги хусусий нашриётлардан бирида чоп этилган эртак танқидга учради


Sayyod.com сайтининг Феруза исмли мухлисаси Ўзбекистондаги хусусий нашриётлардан бирида чоп этилган “Олти аҳмоқ ва бир тўқмоқ” деб номланган эртак китобда болаларнинг тарбиясига, ҳали онги тўлиқ шаклланмаган, мурғак қалбларга зид, ёт, умуман тўғри келмайдиган нарсалар ҳақида сўзлангани борасида куюнчаклик билан ўз эътирозларини билдириб ўтди. 
“Бунақа эртакларни ким ёзади болаларга? Буни китоб холига келиб чоп этилганини ўзи шубҳали. Болаларга эртак ёздим деса, ўқимай китоб қилиб чиқаришга рухсат берилаверадими?

Кампирни ўйнаши борлигию, ҳеч кимга айтма деб пул бериши... Буни болаларга қандай қилиб тушунтирилади? Онасини ўлдириб сотмоқчи бўлиши-чи? Рости ҳам, буни болаларга ўқиб беришнинг ўзи ғалати...
Шунақаям дахшатли, тентакона ва ахмоқона эртак бўладими? Қиз болага эр йўғу кампирри ўйнаши ҳақидаги жойларини фарзандларимизга нима деб тушунтираркинмиз? Ё тарбияда бунга режа бормикан "мана эртакда секин қоғозга ўраб ўргат" деган? 
Эртакдаги пул бериб беркитиш мумкин ва онасини ўлдириш тушунчалари болакайни ўсиб келаётган онгига нима муҳрлайди? Нималарни программалаштиради? Психологларми ё педагоглар бундай китобларни чоп этилишида нега иштирок этмайди? Кейин войдод нега ёшлар вахший ва бузулиб кетяпти деб бонг урамиз а? Айнан ёнғиндан кейин насос излаб ҳожатга чопиш билан алиштиргандек ҳолатда бу ҳам.
Нега олдини, асосий негизи ва болаликдан программалаштириладиган мана шундай ўта жиддий маънавий вирусларига аҳамият бермаймиз? Ахир болалик онги фундамент, унга нима ёзилса келажакда шунга хос натижалар бўлаверадику. Билмасам, агар буни халқ эртаги деб баҳона қилинса, ўша халқдан кимдир ёзгандир? Одамдир? Ё тўрттаси йиғилиб халқмиз деб ёзганмикан? Нима истеъмол қилиши натижасида экан, қизиқ? 
Халқ эртаги дея нима ёзилса чиқаравериладими? Унда-кунда кунора запретга тушаётган артистлар бу халқ имижи, халқ қўшиғи ва халқ қилиғи деб баҳона қилиб турса бўларканда? Бир тарафдан бўлаверади, зеро ўша "Олмача анорингга балли"дан тортиб "Сийнаю соқинг" каби куйланадиган машхур халқ қўшиқлари хам буюк асарлар саналади. 
Халқ тилидаги зўр сўкишларам кўп лекин. Оддий халқона стилда ёзадиган шу сайтимга ҳарфютар-ҳарф фаррошлари қанча ғавғо кўтаришадию, асл МАЪНО ва МАВЖУД тарафларига келганида ҳамма жим! Мавзу ва маъносидаги нишонни хато олмасам бўладию тўғрими?
Йўқ, уларга асосийси ҳарфлари бут бўлсин, ундаги эртакда ўйнаш бўладими, коррупциядан далолат пул берилса иш битади тушунчалари бўладими, ваҳшийлик норма саналиб онани ўлдириш эртакда оддий ҳол бўладими бунинг фарқи йўқдек. 
Қачон маъно ва моҳият устида ишлаймиз? Қачон ҳамма салбий нарсаларнинг ОЛДИНИ ОЛИШ устида ишлаймиз?! Афсуски фарзанд тарбияси борасидаги натижаларни кўриб кулгингиз келмайди.
Бундай нарсаларга масъул муттасаддиларнинг ҳам фарзандлари бордир ва улар бундай эртакларни ўқийдими, йўқми, билмадиму, аммо зарари кўринганидан кўра уни бартараф қилиш устида ҳамма ўз масъулияти ва мажбурияти устида ишлаши керак. Соҳаси тақозо этганларга эса шарт!”, деб ўз эътирозини билдириб ўтди сайт мухлисаси.


Категория: TANQID va TAXLIL | Теги: учради, танқидга учради, эртак, Ўзбекистон, танқид, чоп этилган
Просмотров: 1458 | Рейтинг: 0.0/0

Похожие материалы

ПРОФИЛЬ
Время: 17:41
Добро Пожаловать, Гости
 
Логин:
Пароль:
Copyright © MP3LAR.COM 2016-2024 | Все права защищены | Реклама | Мы не несём ответственности за содержание. | Бесплатные произведения предназначены исключительно для предварительного ознакомительного прослушивания. Использование материалов сайта возможно только с письменного разрешения Администрации. | Сделать бесплатный сайт с uCoz