Олимлар коронавирус организмда қанча вақт қолишини аниқлади

Бир гуруҳ олимлар Пекиндаги тиббиёт марказида коронавирус устида тадқиқот олиб борди. Улар COVID-19 дан даволанганларнинг ярмида аломатлар йўқолганидан кейин ҳам вирус организмда бир кундан саккиз кунгача сақланиб қолишини ўрганди. Бу ҳақда “ATSJournals”  хабар берди.

Олимлар 28 январдан 9 февралгача бўлган даврда даволанган 16 нафар беморнинг маъмулотларини таҳлил қилиб чиққан. Уларнинг ўртача ёши 35,5 ёш.

“Тадқиқотнинг муҳим натижаларидан бири беморларнинг ярми аломатлар йўқолганидан кейин ҳам вирусни сақлашда давом этиши бўлди”, дейди тадқиқот муаллифларидан бири Локеша Шарма.

Бу муддат 1-8 кун давом этган. Тадқиқотда қатнашган яна бир олим даволаниш курсидан кейинги карантинни 1-2 ҳафтага чўзишни таклиф қилган.

Олимларнинг фикрича, ёши катта инсонлар организмида вирус узоқроқ сақланиб қолиши мумкин. Аммо бу фараз бўлиб, илмий исботланмаган. Бу тахмин қарияларда иммун тизими кучсизроқ бўлиши ҳисобга олиниб, билдирилган.

Сўнгги маълумотларга кўра, дунёда коронавирусга чалинганлар сони 684 мингдан ортиб кетган. Қурбонлар сони 32 мингдан ортиқ. Коронавирусдан фориғ бўлган 145 минг нафардан ошган.



Категория: DUYNO XABARLARI | Теги: коронавирус
Просмотров: 2002 | Рейтинг: 0.0/0

Похожие материалы

ПРОФИЛЬ
Время: 16:17
Добро Пожаловать, Гости
 
Логин:
Пароль:
Copyright © MP3LAR.COM 2016-2024 | Все права защищены | Реклама | Мы не несём ответственности за содержание. | Бесплатные произведения предназначены исключительно для предварительного ознакомительного прослушивания. Использование материалов сайта возможно только с письменного разрешения Администрации. | Сделать бесплатный сайт с uCoz