Ҳар куни дунёда қарийб 1000 киши сил касаллигига чалинади

24 март куни Халқаро силга қарши курашиш куни муносабати билан матбуот анжумани ўтказилди.

Унда Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Саидмурод Саидалиев, Республика ихтисослаштирилган фтизиатрия ва пульмонология илмий-амалий тиббиёт маркази директори Мирзағолиб Тиллашайхов ҳамда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг мамлакатимиздаги ваколатхонаси вакиллари, олим ва шифокорлар иштирок этишди.

Тадбир давомида бугун мамлакатимизда сил касалликларини даволаш 85 тфоизни ташкил қилаётгани таъкидланди. Президентимиз ташаббуси билан 2009 йилда ташкил қилинган Республика ихтисослаштирилган фтизиатрия ва пульмонология илмий-амалий тиббиёт маркази бу борадаги долзарб масалаларни ҳал эитишга улуш қўшаётган шифо масканларидан бири бўлиб, мазкур хасталикни энг замонавий муолажалар асосида самарали даволашга хизмат қилувчи етакчи илмий муассаса ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "2011-2015 йилларда Ўзбекистон Республикасида сил касаллиги билан касалланишни камайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорига мувофиқ, ушбу йўналишдаги тиббий хизмат муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш устувор вазифалардан бири саналади.

Қарорга асосан, жойлардаги сил касалликлари шифохоналарида қурилиш-реконструкция ва капитал таъмирлаш ишлари олиб борилиши ҳамда уларнинг ҳар бирини замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш режалаштирилган.

Ҳар йили соҳага 200 нафар шифокор ва 40 нафар тиббий ҳамшира тайёрланади. Ушбу хасталикка ихтисослаштирилган 44 муассаса бўлиб уларнинг 18 тасида қурилиш реконструкция ишлари амалга оширилган, ушбу мақсадларда 58,5 миллион АҚШ доллар маблағ сарфланган.

Эътироф этиш жоизки, авваллари сил хасталигига чалинган беморлар 8-10 ойлаб шифохонада даволанган бўлса, бугун бу жараён ўрта ҳисобда  60 кун давом этади. Сабаби марказ мутахассислари хасталикларни даволашда юқори технологияларга асосланган даволаш муолажалари ва жарроҳлик амалийтларини бажармоқдалар.

Сўнгги йилларда мамлакатимизда сил билан касалланиш 30 фоизга, хасталик туфайли ўлим ҳолатлари эса 60 фоизга камайди.

2013 йилда сил касалига чалинган 2634 бемор даволаш учун олинган бўлса, 2014 йилда бу рақамни 4000 гача кўтариш режалаштирилган.

2005-2013 йилларда 176 616 нафар сил касалига чалинган инсонлар шифо топди, шулардан 6090 нафари оғир формадаги беморлар бўлиб, бунинг натижасида 158 738 кишининг ҳаётини қутқариб қолинди.

2014 йил март ойида нашр этилган сўнгги маълумотларга кўра, 2012 йилда асосан Шарқий ва Марказий Европада сил касаллигининг 353000 та янги сил ҳолатлари ва 35000 та ўлим ҳоллари рўйхатга олинган. 

Сўнгги ўн йил ичида касалликка чалиниш ҳар йили ўртача 5 фоизга қисқариб бормоқда. Ҳисоб-китобларга қараганда ЖССТ Европа ҳудудида ҳар куни тахминан 1000 та киши сил касаллигига чалинади.

Сил касаллигининг бошланғич белгилари йўтал, қон туфлаш, озиб кетиш, тез чарчаш, иштаҳа пасайиши, тана ҳароратини 37,5 даражага кўтарилиши, кечалари терлаш, кўкрак қафасда оғриқ сезиш билан бошланади.

Сунъий равишда эмлаш билан касаликка иммунитет ҳосил қилиш мумкин. Бола туғилишининг илк кунларида БЦЖ вакцинаси тери остига қилинади. Ҳозирда деярли бутун дунёда ревакцинация, яъни қайта эмлаш бекор қилинган, сабаби ревакцинация самараси эпидемиологик жараёнга таъсир қилмайди, яъни бефойда деб топилган.

Ҳар йили дунёда 9 миллион киши сил билан касалланади, шулардан 3 миллиони керакли тиббий ёрдам олмаяпти. Бизнинг вазифамиз ана шу тиббий ёрдам олмаётган хасталарни топишдан ва уларни даволанишга йўналтиришдан иборатдир.



Категория: SOG'LIK (SIXAT-SALOMATLIK) | Теги: сил касаллиги, дунё
Просмотров: 1641 | Рейтинг: 0.0/0

Похожие материалы

ПРОФИЛЬ
Время: 21:44
Добро Пожаловать, Гости
 
Логин:
Пароль:
Copyright © MP3LAR.COM 2016-2024 | Все права защищены | Реклама | Мы не несём ответственности за содержание. | Бесплатные произведения предназначены исключительно для предварительного ознакомительного прослушивания. Использование материалов сайта возможно только с письменного разрешения Администрации. | Сделать бесплатный сайт с uCoz