Сил билан касалланган 3 миллион бемор керакли тиббий ёрдам олмаяпти

24 март куни Халқаро силга қарши курашиш куни муносабати билан матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Унда Соғлиқни сақлаш вазирлиги масъул ходимлари, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг мамлакатимиздаги ваколатхонаси вакиллари, фтизиатрия ва пульмонология соҳасига ихтисослаштирилган тиббиёт муассасаларининг мутахассислари, олим ва шифокорлар иштирок этишди.

Президентимиз ташаббуси билан 2009 йилда ташкил қилинган Республика ихтисослаштирилган фтизиатрия ва пульмонология илмий-амалий тиббиёт маркази бу борадаги долзарб масалаларни ҳал эитишга улуш қўшаётган шифо масканларидан бири бўлиб, мазкур хасталикни энг замонавий муолажалар асосида самарали даволашга хизмат қилувчи етакчи илмий муассаса ҳисобланади. 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "2011-2015 йилларда Ўзбекистон Республикасида сил касаллиги билан касалланишни камайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорига мувофиқ, ушбу йўналишдаги тиббий хизмат муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш устувор вазифалардан бири саналади. 

Қарорга асосан, жойлардаги сил касалликлари шифохоналарида қурилиш-реконструкция ва капитал таъмирлаш ишлари олиб борилиши ҳамда уларнинг ҳар бирини замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш режалаштирилган. 

Тадбир давомида бугун мамлакатимизда сил касалликларини даволаш 85 фоизни ташкил қилиши таъкидланди. Сўнгги йилларда мамлакатимизда сил билан касалланиш 30 фоизга, хасталик туфайли ўлим ҳолатлари эса 60 фоизга камайди. 

Ҳар йили дунёда 9 миллион киши сил билан касалланади, шулардан 3 миллиони керакли тиббий ёрдам олмаяпти, дейилади ЖССТ маълумотида. 

Начало формы

Captcha

Конец формы



Категория: SOG'LIK (SIXAT-SALOMATLIK) | Теги: сил касаллиги, дунё, сил
Просмотров: 1339 | Рейтинг: 0.0/0

Похожие материалы

ПРОФИЛЬ
Время: 21:44
Добро Пожаловать, Гости
 
Логин:
Пароль:
Copyright © MP3LAR.COM 2016-2024 | Все права защищены | Реклама | Мы не несём ответственности за содержание. | Бесплатные произведения предназначены исключительно для предварительного ознакомительного прослушивания. Использование материалов сайта возможно только с письменного разрешения Администрации. | Сделать бесплатный сайт с uCoz