Дунёдаги энг кучли заҳри қотил модда топилди

Америкалик олимлар ботулизм токсинининг мутлақо янги турини кашф этди. Ушбу токсин дунёдаги энг хавфли модда экани аниқланди.

Мутахассислар заҳар ҳақидаги тафсилотларни ошкор этмаяпти, чунки унга қарши таъсир қиладиган восита ҳали топилганича йўқ.


Токсиннинг саккизинчи тури кашф этилгани ҳақида Сакраментодаги Калифорния соғлиқни сақлаш департамантининг мутахассиси Стивен Арнон маълум қилган. Заҳарли модда ботулизм аломатлари аниқланган кичкина боланинг ахлатида аниқланган.


"Clostridium botulinum” бактерияси томонидан ишлаб чиқариладиган моддадан бор-йўғи бир граммнинг икки миллиард улуши миқдорида нафас олиш катта одамни ўлдириши мумкин. Ушбу токсик модда мушаклар фаолияти учун жавоб берувчи ацетилхолин моддасининг асаб ҳужайралари томонидан ишлаб чиқарилишини тўхтатиб қўяди. Агар модда организмга тасодифан овқат билан тушиб қолса, одам ботулизмга чалинади ва тез орада фалаж бўлиб вафот этади.


Олимлар ДНК бирикмалари кетма-кетлигини тақдим этишдан бош тортди, чунки ҳозирча унга қарши таъсир кўрсатувчи восита топигани йўқ. Бу олимлар ҳамжамияти бундай маълумотни илк бор жамоатчиликдан сир тутишга қарор қилган ҳолатдир, деб ёзади "Росбалт” ахборот агентлиги.

 



Категория: DUYNO XABARLARI | Теги: заҳри қотил, дунё
Просмотров: 2797 | Рейтинг: 0.0/0

Похожие материалы

ПРОФИЛЬ
Время: 19:59
Добро Пожаловать, Гости
 
Логин:
Пароль:
Copyright © MP3LAR.COM 2016-2024 | Все права защищены | Реклама | Мы не несём ответственности за содержание. | Бесплатные произведения предназначены исключительно для предварительного ознакомительного прослушивания. Использование материалов сайта возможно только с письменного разрешения Администрации. | Сделать бесплатный сайт с uCoz