Ўзбекистон бўйлаб ҳаво ҳарорати 5 сентябрь куни 1 даражага иссиқлашади

5 сентябрда Бутун Ўзбекистон бўйлаб ҳаво ҳарорати 4 сентябрдагига нисбатан 1 даража кўтарилади. Бу ҳақда «Ўзгидромет» маълумот бермоқда.

5 сентябрь, пайшанба куни Тошкeнт шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан секундига 3-8 метр тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +15…+17, кундузи +34…+36 бўлади.

Хоразм, Бухоро, Навоий, Тошкeнт, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё , Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари, шунингдек, Қорақалпоғистонда ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +15…+20, кундузи +33…+38 бўлади.

Фарғона водийси вилоятлари – Андижон, Наманган, Фарғонада ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан секундига 5-10 метр тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +15…+20, кундузи +32…+37 бўлади. Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида ҳам ёғингарчилик кутилмайди, ҳарорат кечаси +12…+17, кундузи +23…+28 бўлади.

Қайд этиш жоиз, 6-9 сентябрь кунлари давомида ҳаво ҳарорати водий вилоятларида +37 даражагача, Ўзбекистон қолган вилоятларида +38 даражагача иссиқ бўлиши кутилмоқда. Мамлакатнинг тоғли ҳудудларида ҳаво ҳарорати кундузи +28 даражагача кўтарилиши мумкин.

Маълумот ўрнида, 3 сентябрь куни ҳаво ҳарорати Тошкент шаҳрида+33…+35 даража иссиқ бўлиши тахмин қилингани ҳолда, ўртача ҳаво ҳарорати кун давомида +24,6 даража атрофида, кун энг қизиган вақтда эса +34,6 даражада бўлди (Тошкент тарихидаги энг иссиқ 3 сентябрь – 1997 йил – +39,7 даража). 3 сентябрь куни ҳаво ҳарорати Самарқанд шаҳрида +32,6 даражагача (1997 йил – +38,2 даража), Термиз шаҳрида +34,5 даражагача (1997 йил – +41,5 даража), Нукус шаҳрида эса +32,9 даражагача (1998 йил – +40,0 даража) исиган.

 



Категория: DOLZARB MAVZU | Теги: Ўзбекистон
Просмотров: 1867 | Рейтинг: 0.0/0

Похожие материалы

ПРОФИЛЬ
Время: 05:12
Добро Пожаловать, Гости
 
Логин:
Пароль:
Copyright © MP3LAR.COM 2016-2024 | Все права защищены | Реклама | Мы не несём ответственности за содержание. | Бесплатные произведения предназначены исключительно для предварительного ознакомительного прослушивания. Использование материалов сайта возможно только с письменного разрешения Администрации. | Сделать бесплатный сайт с uCoz