Ўзбекистонда интернет фойдаланувчилар кирган веб-манбалар қайд этиб борилади

Ўзбекистон Республикаси алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси раисининг буйруғига асосан жамоат фойдаланиш жойларида интернет тармоғидан ахборот олиш имконини бериш тартиби тўғрисида низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

31 мартдан эътиборан кучга кирган ўзгаришлар, тижорат мақсадида интернет тармоғига чиқишга имкон бериш хизматини кўрсатувчи интернет-провайдерлар, юридик шахсларга тегишли.

Низомда интернетдан жамоавий фойдаланиш шаҳобчаларига қўйиладиган талаблар кенгайтирилган. Унга кўра интернет-кафеларнинг кўп қавватли биноларнинг ертўла ёки яримертўла жойларда жойлашишига қатъий таъқиқ қўйилган, деб ёзади Norma.uz

Зарур техник воситалардан ташқари интернетга кириш имконини берувчи интернет-провайдерлар жамоат нуқталарида ташриф буюрувчиларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида кузатув камераларни ўрнатишлари зарур бўлади.

Провайдерлар мавжуд мажбуриятларидан ташқари энди ташриф буюрувчиларнинг хавфсизлик чораларини кўришлари лозим бўлади, шунингдек фойдаланилаётган веб-ресурсларни ҳисобга олишлари ва уларни уч ой давомида сақлашлари зарур.



Категория: MAXALLIY YANGILIKLAR | Теги: Ўзбекистон, интернет фойдаланувчи
Просмотров: 1601 | Рейтинг: 0.0/0

Похожие материалы

ПРОФИЛЬ
Время: 00:19
Добро Пожаловать, Гости
 
Логин:
Пароль:
Copyright © MP3LAR.COM 2016-2024 | Все права защищены | Реклама | Мы не несём ответственности за содержание. | Бесплатные произведения предназначены исключительно для предварительного ознакомительного прослушивания. Использование материалов сайта возможно только с письменного разрешения Администрации. | Сделать бесплатный сайт с uCoz