Beeline талабалардан амалиёт ўташ учун аризалар қабул қилмоқда

Beeline уяли алоқа оператори  III ва IV курс талабаларидан “Учинчи авлод-2014” ташқи ўқув дастурида иштирок этиш учун сўровларни йиғишни давом этмоқда.

Бугунги кунда мамлакатнинг турли олий ўқув юртларининг талабаларидан компанияда амалиёт ўташ учун 150дан ортиқ анкеталар топширилган. 
 
Эслатиб ўтамиз, бу йил “Учинчи авлод-2014” дастури доирасида Beeline‘нинг тижорат дирекцияси, ахборот технологиялари дирекцияси, шунингдек техник дирекцияларида амалиёт ўташ очилган. Сўровлар ва резюмелар graduate@beeline.uz электрон манзили орқали қабул қилинмоқда. 
 
Воқеани шарҳлар экан, Unitel‘нинг жамоатчилик билан алоқалар хизмати раҳбари Ораз Абдуразаков шундай деди: “Ҳар куни бизга талабалардан анкеталар ва аризаларни узайтириш бўйича саволлар келиб тушмоқда. Шу сабабли биз уларни вақт билан чекламасдан аризалар қабулини давом этишга, сўнгра энг яхшиларини Beeline‘да амалиёт ўташга таклиф қилишни қарор қилдик.

Таъкидлаш жоизки, аризалар барча олий ўқув юртларининг дарсларни яхши ўзлаштираётган III ва IV курс талабаларидан қабул қилинади”. 
 
Амалиёт натижаларига кўра, энг муваффақиятли талабаларга ўқиш билан мослашган ҳолда махсус иш жадвали, истиқболда эса Beeline‘нинг доимий ходими иш ўрни берилади. “Учинчи авлод” амалиёт ўташ доираси 2014 йилнинг июн-август ойларига режалаштирилган.



Категория: MOBILE ALOQA KOMPANIYALARI | Теги: Beeline
Просмотров: 1177 | Рейтинг: 0.0/0

Похожие материалы

ПРОФИЛЬ
Время: 15:36
Добро Пожаловать, Гости
 
Логин:
Пароль:
Copyright © MP3LAR.COM 2016-2024 | Все права защищены | Реклама | Мы не несём ответственности за содержание. | Бесплатные произведения предназначены исключительно для предварительного ознакомительного прослушивания. Использование материалов сайта возможно только с письменного разрешения Администрации. | Сделать бесплатный сайт с uCoz