“Beeline” “Учинчи авлод” дастурининг олтинчи мавсумини очмоқда

"Beeline” алоқа оператори "Учинчи авлод – 2014” дастуринининг ишга тушгани ҳақида эълон қилади.

Бугун Тошкент ахборот технологиялари университетининг (ТАТУ) анжуманлар залида "Beeline”нинг ноёб лойиҳасининг янги босқичига бағишланган матбуот анжумани ўтказилди. 2014 йилда дастур доирасида ТАТУнинг III ва IV курс талабалари компаниянинг тижорат дирекцияси, ахборот технологиялари дирекцияси, ҳамда техник дирекцияларида амалиёт ўташлари мумкин. 

Воқеани шарҳлар экан, "Unitel”нинг ходимлар билан ишлаш ва ташкилий ривожлантириш бўйича Директори Юлия Брусова шундай деди: "Йил сайин биз энг яхши талабаларга телеком-соҳасининг етук компаниясида карьера бошлаш имконини берамиз. Айнан бу ерда улар танлаган соҳада профессионал сифатида келгуси ривожланишлари учун баҳоли тажриба, билим ва малака олишлари мумкин. Талабалар олдида "Beeline”да ўсишнинг барча истиқболлари очилади. Ишонаман, "Учинчи авлод” дастури туфайли бизнинг компаниямизда ёш, муваффақиятли ва мақсад сари интилувчан ходимларнинг сони янада кўпаяди”.

"Учинчи авлод” дастури биринчи бор "Beeline”да 2009 йилда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 15 июлдаги № PQ-916 сонли Қарори билан тасдиқланган, Ўрта муддатли истиқболда инновацион маҳсулот ва технологияларни ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар комплексини амалга ошириш доирасида ишга туширилган эди. Дастурнинг мақсади - Компанияда амалиёт ўташ ва ишлаш, шунингдек, ўта мураккаб вакансиялар учун энг яхши талабаларни танлаб олиш. 

"Учинчи авлод – 2014” дастурида иштирок этиш учун Халқаро Вестминстер университети, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети, Тошкент Давлат шарқшунослик институти ва Тошкент Молия институти бакалавр битирувчи курс талабалари таклиф этилган. 

Амалиёт натижалари бўйича энг муваффақиятли талабаларга олийгоҳдаги ўқиш билан келиштирилган ҳолда индивидуал иш тартиби, келажакда эса – "Beeline”да доимий иш ўрни таклиф қилинади. Дастурда иштирок этиш учун сўровлар ва резюмелар 2014 йилнинг 15 майига қадар graduate@beeline.uz электрон манзили бўйича қабул қилинади.



Категория: MOBILE ALOQA KOMPANIYALARI | Теги: Учинчи авлод, Beeline
Просмотров: 1216 | Рейтинг: 0.0/0

Похожие материалы

ПРОФИЛЬ
Время: 11:08
Добро Пожаловать, Гости
 
Логин:
Пароль:
Copyright © MP3LAR.COM 2016-2024 | Все права защищены | Реклама | Мы не несём ответственности за содержание. | Бесплатные произведения предназначены исключительно для предварительного ознакомительного прослушивания. Использование материалов сайта возможно только с письменного разрешения Администрации. | Сделать бесплатный сайт с uCoz