Главная » MP3 PREMYERA

Loladan Bayram Tuxfasi Erkatoy
Бугун нафақат юртимизда, балки, дунё миқёсида кенг нишонланаётган байрам барча болажонларга олам-олам қувонч улашмоқда десак муболаға бўлмайди. Болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан латофатли хонанда Лола "Erkatoy" ўйинчоқлар дўкони билан ҳамкорликда  барча болажонлар учун совға тайёрлагани ҳақида маълум қилган эдик. Бугун мазкур туҳфа яъни "Эркатой" таронаси ва клипининг намойиши сайтимизда ҳамда кенг омма орасида ўтказилмоқда. 
Байрамона премьерани сиз ҳозироқ сайтимиз орқали томоша қилишингиз мумкин. Пойтахтимизда жойлашган кўнгилочар марказлардан бирида болажонлар билан бирга ўтказилган клип намойиши ҳақида батафсил яқин дақиқаларда танишишингиз мумкин.

Эслатиб ўтамиз,  ижодкорлар томонидан охирги икки ой мобайнида 2016 йилнинг жазирама ёз фаслида хит даражасига кўтарилиши ваъда қилинаётган ўзбек ҳамда рус тилларидаги қўшиқ ёзилган.
Шунингдек, 200 нафар болажонлар иштирокидаги қувноқ, энергияга бой, ёрқин клип тайёрланган. Мазкур клипда иштирок этган болажонлар кастинг асосида танлаб олинган.

 Кастингда 4000 минг нафар болажонлар қатнашган. Клип устида "Nariman Film"   студияси ҳамда бош директори Наримон Султонҳўжаев, Режиссёр Санжар Маткаримов, Баҳриддин Шамсиматов, Ҳилола Шер, Диана Якушена, Рената Искандарова ишлаган.

 

Klipga Kirish


Источник: popcorn.uz
Категория: MP3 PREMYERA | Добавил: ADMIN (01.06.2016)
Просмотров: 208 | Теги: Lola | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
avatar